Марғилоннинг муҳташам маҳалласи
Фото: «Халқ сўзи»
“Обод маҳалла” дастури доирасида Марғилон шаҳрининг 8,5 минг аҳоли истиқомат қиладиган “Надирмат” фуқаролар йиғини ипакчилар шаҳрида энг кўркам ва муаззам масканлардан бирига айланди.
Маҳалла раиси Таваккалжон Нуриддиновнинг айтишича, дастур бўйича 14,5 километр ички йўллар асфальтланди. Аҳолини ичимлик суви билан тўлиқ таъминлаш учун қувур тортилди, янги трансформатор, 100 дан ортиқ бетон таянч устунлар, 346 та тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди. Маҳалла хонадонлари тўлиқ интернет тармоғига уланди.
Маҳаллада замонавий мебель корхонаси, “Зиё” ва “Эко” дўконлари фаолияти йўлга қўйилди. Шу ҳудудда жойлашган 31-умумий ўрта таълим мактабининг фойдаланилмай турган бинолари капитал таъмирланиб, давлат мактабгача таълим ташкилоти бунёд этилди. Марғилон шаҳар 6-оилавий поликлиникасининг “Надирмат” филиали учун ҳам бино ажратилиб, замонавий қиёфага келтирилди.
— “Надирмат” МФЙда амалга оширилган ишлар давлатимиз раҳбари бошчилигида “Инсон қадри учун” тамойили асосида олиб борилаётган ислоҳотларнинг амалдаги яна бир тасдиғидир, — дейди Марғилон шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Шерзод Мавлонов. — “Обод маҳалла” дастури асосида бундай кенг кўламли ишлар учун 6 млрд. 133 млн. сўм маблағ сарфланди. Эзгу ташаббус доирасида тадбиркорлар ва ҳомийлар томонидан 760 млн. сўм маблағ ишлатилгани ҳам таҳсинга лойиқ.
Ботир Мадиёров, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг