Марғилонда тадбиркорлар кенгаши иш бошлади
Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Жорий йилда давлатимиз раҳбари Фарғона вилоятига ташрифи чоғида Марғилон шаҳрида бир гуруҳ нуронийлар билан суҳбатлашди. Самимий мулоқотда азалдан тадбиркорлик ва ҳунармандчилик ривожланган ушбу шаҳарда аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш бўйича бир қатор эзгу ташаббуслар илгари сурилди.
Хусусан, Марғилон шаҳрида «Янги Ўзбекистон» массиви қурилишига киришилди. Кичик ва ўрта бизнес, оилавий тадбиркорлик, енгил саноатни ривожлантириш мақсадида истиқболли лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишга жиддий эътибор қаратилмоқда. Айни жараёнда шаҳарнинг Янги ҳаёт кўчасида 110 гектар майдонда «Бурҳониддин Марғиноний халқаро илмий тадқиқот маркази» ҳамда янги шаҳарча қурилиши, истироҳат боғини қайта таъмирлаш, кичик саноат зоналарида эса янги тадбиркорлик субъектлари фаолиятини йўлга қўйиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

— 200 нафардан зиёд тадбиркорлар иштирок этган йиғилишда Тадбиркорлар кенгаши фаолиятини намунали тарзда ташкил этиш бўйича муҳим вазифалар келишиб олинди, — дейди Марғилон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Абдубанноб Мансуров. — Энг асосий мақсад тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, бу борадаги муаммоларни тезкорлик билан бартараф этишга қаратилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг