Мақсад – ёввойи табиатни асраш
Фоторепортаж
Қиш фаслида айни аёз забтига олган бир кезда тоғли ва ўрмонли ҳудудларни макон қилган жонзотлар учун озуқа топиш бирмунча қийинлашади. Бундай ҳолатларда эса уларни муҳофаза этишга масъул бўлган мутасаддилар томонидан доимий биотехник тадбирлари ўтказилиши мақсадга мувофиқдир.

Самарқанд вилоят экология бошқармасининг хабар беришича, аномал совуқ бошланган кунларданоқ ҳудуддаги «Зарафшон» миллий табиат боғида ёввойи ҳайвон ва қушларни озиқлантириш мақсадида сунъий озуқа майдончалари яратилиб,зарур емишлар қўйиб чиқилган.

Бундан ташқари шу кунларда «Каттақўрғон», «Собирсой», «Шўркўл» ва «Тойтуёқ» овчилик хўжаликларида ҳам вилоят овчилар ва балиқчилар спорт бирлашмаси ҳамда вилоят экология бошқармаси ҳамкорлигида биотехник тадбирлар ташкил этилиб, ҳудудда ёввойи ҳайвонлар учун жами 1 тоннага яқин махсус озуқалар жойлаштирилди.





Абдулазиз Йўлдошев, «Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг