«Манчестер Сити» ўз майдонида Лондон клубига ютқазди
Кеча Англия Премьер лигаси 2-тури доирасида «Манчестер Сити» жамоаси «Этиҳад» стадионида Лондоннинг «Тоттенҳэм» жамоасини қабул қилди.
Учрашув меҳмонларнинг 0:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Галлaрга Жоау Палҳинья ва Бреннан Жонсон муаллифлик қилди.
Ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусанов учрашув қайдномасига киритилди, аммо захирадан майдонга туширилмади. Унинг позициясида ўйнаган Рубен Диаш ва Жон Стоунсга эса ўйиндаги ҳаракатлари учун энг паст баҳo қўйилди.
Маълумот учун, «Манчестер Сити» АПЛдаги кейинги ўйинини 31-август куни «Брайтон» жамоаси майдонида ўтказади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг