Маъмурий судларга шикоят қилишда фуқаро ва тадбиркорлик субъектларидан давлат божини ундирмаслик, бунда давлат божини ишни кўриб чиқиш натижаси бўйича айбдор тарафдан ундириш тартиби жорий этиш белгиланмоқда

12:22 17 Октябр 2023 Сиёсат
369 0

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига маъмурий судларга шикоят қилиш тартиби соддалаштирилиши муносабати билан қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди.

Ушбу қонун лойиҳаси билан ҳар бир шахснинг ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш ҳуқуқи кафолатларини янада кучайтириш мақсадида маъмурий судларга шикоят қилишда фуқаро ва тадбиркорлик субъектларидан давлат божини ундирмаслик, бунда давлат божини ишни кўриб чиқиш натижаси бўйича айбдор тарафдан ундириш тартиби жорий этиш белгиланмоқда.

Депутатларнинг таъкидлашича, қонун лойиҳаси фуқароларнинг Конституцияда белгиланган суд орқали ҳимоя қилиниш ва судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатларини янада кучайтиришга, уларнинг бузилган ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини янада ишончли ҳимоя қилишга, одил судловга эришиш даражасини оширишга хизмат қилади.

Муҳокамаларга бой бўлган мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлиси ўз ишини якунлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер