Мамлакатимизга Moderna вакцинасининг навбатдаги йирик партияси олиб келинди — ССВ

10:30 09 Март 2022 Жамият
658 0

Фото: ССВ Матбуот хизмати

Бугун, 9 март куни мамлакатимизга COVAX дастури доирасида 2 257 600 доза Moderna вакцинаси келтирилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакциналар миқдори 59 269 023 дозага етди.

Улардан: 

2 404 480 дозаси AstraZeneca;

41 996 268 дозаси ZF-UZ-VAC2001;

1 341 790 дозаси "Sputnik V"; 

 8 580 460 дозаси Moderna;

2 626 650 дозаси Pfizer/BioNTech;

1 976 000 дозаси Sinovac;

343 375 дозаси Sputnik Light вакцинасидир.

Шундан 46,5 миллион дозадан ортиқ вакцина эмлаш жараёнларида қўлланилди.

Ҳозирда мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши 12 720 731 доза вакцина захираси мавжуд.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер