Мамлакатимизда жами 52,4 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди

10:12 11 Май 2022 Жамият
814 0

2022 йил 10 май мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 130 596 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

— 1-босқич эмланганлар 3 156 нафарни,

— 2-босқич эмланганлар 13 084 нафарни,

— 3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 114 356 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 52 486 997 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

— 1-босқич эмланганлар 20 288 229 нафарни,

— 2-босқичда эмланганлар 16 342 260 нафарни,

— 3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 15 856 508 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

— Самарқанд вилояти (17 259 доза),

— Тошкент шаҳри (14 735 доза),

— Хоразм вилояти (12 771 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 94,6 фоизга, тўлиқ вакцина курсини олганлар эса 76,8 фоизга етган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер