«Малика»да уч кишини пичоқлаб қочган шахс қидирилмоқда
12 июль куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида Олмазор туманида яшовчи муқаддам судланган Саиднўъмон Акбаров “Малика” савдо мажмуасининг автотураргоҳида ўзаро жанжал оқибатида Олмазор туманида яшовчилар Х.С., А.А. ва Ж.М.га пичоқ билан жароҳат етказиб, воқеа жойидан яширинган.
ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси берган хабарда ёзилишича, олган жароҳатлари сабаб Х.С., А.А., Ж.М. касалхонага ётқизилганлар. С.Акбаровни эса ушлаш чоралари кўрилган.
«Ҳурматли фуқаролар, орангизда кимда ким Саиднуъмон Акбаровни кўрган, у ҳақида бирон бир маълумотга эга бўлса, ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимларига ёки “102” телефон рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беришингизни сўраймиз», дейилади ИИВ хабарида.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг