Малайзиялик олимлар Навоий давлат педагогика институтида бўлди
Фото: "Халқ сўзи"
Навоий давлат педагогика институтида Малайзия давлатининг Менежмент ва Фан университети (MSU) билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш юзасидан учрашув бўлиб ўтди.
Музокараларда MSU президенти, проректори ҳамда университет олимларидан иборат делегация аъзолари, мезбон тарафдан эса Навоий вилояти ҳокими К.Турсунов, институт ректори Б.Собиров ҳамда таълим даргоҳининг илмий Кенгаши вакиллари иштирок этди.
Учрашувда Малайзия Менежмент ва Фан университети ҳамда НавДПИ келишуви асосида халқаро бизнес, бухгалтерия ва молия, соғлиқни сақлаш ва фармацевтика, «ҳалол» сертификатлаш маркази, дастурий инженеринг каби таълим йўналишларини очиш бўйича таклифлар билдирилиб, томонлар уни маъқуллади.
Шунингдек, малайзиялик меҳмонларга Навоий вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш, эркин иқтисодий зонада амалга оширилаётган фаолият турлари ҳамда тақдим этилаётган имкониятлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Темур ЭШБОЕВ, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг