Малайзия халқаро саёҳатчиларни кутиб олишга тайёр

16:00 06 Апрель 2022 Дунё
1653 0

Фото: Иллюстратив фото

Малайзия ҳукумати мамлакат эндемик босқичга ўтаётгани сабабли, CОВИД-19 пандемияси билан боғлиқ деярли икки йиллик чекловлардан сўнг биринчи марта ўз чегараларини тўлиқ очганини эълон қилди, мамлакат 2022 йил 1 апрелдан бошлаб халқаро саёҳатчиларни кутиб олишга тайёр.

Тўлиқ эмланган саёҳатчилар карантинсиз саёҳатдан баҳраманд бўлишлари мумкин ва фақат жўнашдан икки кун олдин CОВИД-19 ПСР тестини топширишлари ва Малайзияга келгандан кейин 24 соат ичида профессионал равишда амалга оширилган экспресс текшируви (тестдан) дан ўтишлари керак.

Малайзияга кириш жараёнини осонлаштириш учун ҳақиқий саёҳат ҳужжатларига (халқаро паспорт) эга саёҳатчилар MySejahtera (Apple App Store, Google Play Store ёки Huawei AppGallery да мавжуд) иловасини юклаб олиш ва фаоллаштириш ҳамда Traveler белгиси остидаги жўнаш олдидан тўлдириладиган ўз шахсий маълумотларини тизимга киритиш орқали Малайзияга киришлари мумкин, олдинлари амалда бўлган myTravelPass сайти орқали махсус рухсат олиш амалиёти бекор қилинади.

Бироқ, тўлиқ эмланмаган халқаро саёҳатчилар мамлакатга келганларида беш кунлик карантиндан ўтишлари керак. Айни пайтда, 12 ёшдан 17 ёшгача бўлган болалар ва ёшларнинг карантинсиз киришига рухсат берилади ва Малайзияга келгандан кейин 24 соат ичида профессионал равишда амалга оширилган экспресс текширувидан ўтишлари кифоя.

Жамоат жойларида юз ниқобларидан фойдаланиш ва MySejahtera -нинг биноларга кираётганда рўйхатдан ўтиши эндемик босқичда стандарт амалиёт сифатида сақланиб қолади, айниқса бу қоидаларга кўп одамлар гавжум бўлган ёпиқ жойларда амал қилиниши керак. Ҳукумат, шунингдек, жисмоний масофани сақлашни ҳали ҳам рағбатлантирилсада, тўлиқ нормал фаолиятни қайта тиклашга чекловлар ўрнатмайди.

Малайзия туризм, санъат ва маданият вазири Ненси Шукри хоним: «Биз ҳукуматнинг халқаро саёҳатларни қайта тиклаш тўғрисидаги сўнгги эълонидан хурсандмиз ва Малайзияни хавфсиз саёҳат жойи сифатида тарғиб қилиш учун маркетинг ҳаракатларини кучайтириш, авиакомпаниялар ва туристик фирмалар билан ҳамкорлик қилишни интиқлик билан кутмоқдамиз. Халқаро чегараларнинг қайта очилиши муносабати билан бизнинг маркетинг агентлигимиз - «Туризм Малайзия» стратегик ўзгаришларни амалга ошириш, ақлли ҳамкорликни йўлга қўйиш, туризмни тарғиб қилиш ва стратегик коммуникацияларини оптималлаштириш ҳамда оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда 2022-2026 йилларга мўлжалланган стратегик режасини амалга ошириши учун вақт келди». – дея таъкидлади. Чегарани қайта очиш бўйича сўнгги стандарт операцион тартиб-қоидалар ҳақида қўшимча маълумот олиш учун www.malaysia.travel/travel-alert веб-сайтига ташриф буюриш кифоя.

“Tourism Malaysia” агентлиги

Малайзия Туризмни тарғиб қилиш кенгаши, шунингдек, «Туризм Малайзия» номи билан ҳам танилган бўлиб, мамлакат Туризм, санъат ва маданият вазирлиги қошидаги агентликдир. Малайзияни сайёҳлик учун афзал кўриладиган жой сифатида тарғиб қилиш агентликнинг аниқ вазифаси. Ташкил этилганидан бери у халқаро туризм саҳнасида асосий ўйинчи сифатида пайдо бўлди. 2019 йилда Малайзияга 26,1 миллион халқаро сайёҳлар келди, бунинг натижасида тахминан 21 миллиард доллар туристик тушумлар қайд этилди, бу Малайзияни дунёнинг асосий туристик йўналишлари қаторига чиқишига сабаб бўлди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер