Мактабларда “Ёшлар театр студиялари” орқали бюджетдан ташқари пул топилмоқда

17:44 02 Декабрь 2023 Жамият
344 0

Бугунги кунда Республика бўйича 3213 та умумтаълим мактабларида “Ёшлар театр студиялари” ташкил этилган бўлиб, уларга 295 мингдан ортиқ ўқувчилар жалб қилинган.

Ўқувчи-ёшларнинг қизиқишларига асосан Маданият вазирлиги билан ҳамкорликда 12 та сценарий лойиҳалари таълим муассасаларига етказиб берилган, шу сценарийлар асосида ўқувчилар томонидан турли саҳна кўринишлари ташкил этилмоқда.

Жумладан, Тошкент шаҳри, Миробод туманидаги 158-умумтаълим мактабида “Ёшлар театр студияси” томонидан ота-оналар учун “Театр кундалиги” ўтказилди.

Унда ҳар бир синф йўналишида 10 га яқин саҳна кўринишлари ташкил этилди. Театр томошаларига келган 120 нафар ота-оналар ўз фарзандлари учун театр томошаларига чипта харид қилди.

Театр томошалари жараёнида ота-оналар фарзандларининг эзгу ғоялар асосида тарбияланаётганидан мамнунлигини билдирди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер