Мактабларда 2020-2021 ўқув йили якунида қайси фанлардан имтиҳон бўлиши маълум қилинди
Жорий йилда ўрта таълим муассасаларида бўлиб, ўтадиган имтиҳонлар қай тарзда бўлиб ўтиши ҳақида Тошкент шаҳар ХТББ маълумот берди. Унга кўра ўқувчилар қуйидаги фанлардан имтиҳон топширади:
5-синфда 2 та фандан: «Математика», «Чет тили»;
6-синфда 2 та фандан: «Тарих», «Биология» (ботаника);
7-синфда 2 та фандан: «Она тили ва адабиёт» ҳамда 1 та танлов фани (Танлов фани сифатида «Ўзбек тили/рус тили», «Информатика ва ахборот технологиялари», «Математика», «Чет тили» фанларидан 1 таси танланади);
8-синфда 2 та фандан: «Чет тили» ҳамда 1 та танлов фани (Танлов фани сифатида «Давлат ва ҳуқуқ асослари», «Информатика ва ахборот технологиялари», «Математика» фанларидан 1 таси танланади);
9-синфда 7 та фандан:«Она тили ва адабиёт», «Ўзбек тили/рус тили» (таълим ўзбек тилидаги мактаблар учун «Рус тили», таълим рус ва қардош тиллардаги мактаблар учун «Ўзбек тили»), «Математика», «Биология», «Тарих», «Жисмоний тарбия» ҳамда 1 та танлов фани (Танлов фани сифатида «Информатика ва ахборот технологиялари», Чет тили» фанларидан 1 таси танланади);
10-синфда 3 та фандан:«Информатика ва ахборот технологиялари», «Тарих» ҳамда 1 та танлов фани (Танлов фани сифатида «Кимё», «Биология», «Математика», «География» фанларидан 1 таси танланади. Бунда, вариатив ўқув режа асосида таълим олган ўқувчилар ҳам ушбу танлов фанларидан бирини танлайди);
11-синфда 5 та фандан:«Она тили ва адабиёт», «Математика», «Чет тили», «Ўзбек тили/рус тили» (таълим ўзбек тилидаги мактаблар учун «Рус тили», таълим рус ва қардош тиллардаги мактаблар учун «Ўзбек тили») ҳамда 1 та танлов фани (Танлов фани сифатида «Кимё», «Биология», «Информатика ва ахборот технологиялари», «Физика» фанларидан 1 таси танланади. Бунда, вариантив ўқув режа асосида таълим олган ўқувчилар ҳам ушбу танлов фанларидан бирини танлайди).
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг