Мактаблар таъмири учун ота-оналардан пул йиғиш мумкинми? ХТВ жавоб берди

18:08 30 Май 2021 Жамият
2324 0

Халқ таълим вазирлиги оммавий ахборот воситаларининг мактабларни жорий таъмирлаш масалаларига аслида ким масъул деган саволларига жавоб берди.

Вазирликнинг маълум қилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентнинг тегишли фармон ва қарорлари билан умумтаълим мактаблардаги қурилиш таъмирлаш, ободонлаштириш, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш, куз-қиш мавсумига тайёрлаш, халқ таълими муассасаларини қўллаб-қувватлаш, яъни мактабнинг шаклига маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари шахсан масъул этиб белгиланган.

Лекин, жойларда мактабларнинг моддий-техник аҳволи қандай эканлигини барча яхши билади. Мактабларда йиллар давомида йиғилиб қолган муаммолар борлиги, мактаб доимий эътибор талаб қиладиган маскан бўлгани сабабли ажратилаётган маҳаллий бюджет маблағлари уларни ҳал қилишга ҳар доим ҳам етмайди.

«Шу боис мактаб маъмурияти имкони борича ёрдам қила олиши мумкин бўлган ота-оналар ва ҳомийларнинг ёрдамини олишга ҳам ҳаракат қилади. Бироқ мактаб маъмуриятларига ҳаммага бир хил ёндашиб, мажбурий пул йиғиш ҳолатларига йўл қўйилмаслигини, мактабларга ёрдам фақат ихтиёрий бўлиш кераклигини яна бир бор эслатиб ўтамиз», дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер