Мактаблар компьютер жамланмалари билан таъминланмоқда

13:14 01 Январь 2024 Жамият
788 0

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан бутун Республика бўйлаб мактаблардаги компьютер синфхоналари хатловдан ўтказилаётганлиги ҳақида хабар бергандик.

Жумладан, Тошкент шаҳридаги мактабларнинг барча компьютер хоналари ҳам хатловдан ўтказилиб, мавжуд 335 та мактабдан 258 тасида компьютер жиҳозларига эҳтиёж мавжудлиги аниқланди.

Ушбу эҳтиёжни қоплаш мақсадида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан мактабларга 304 дона компьютер синфхоналари тўплами жўнатилмоқда.

Ҳар бир тўплам 16 та компьютер, 1 дона принтер, кондиционер, интерактив доска ва сервердан ташкил топган.

Республиканинг бошқа ҳудудларига ҳам компьютерлар босқичма-босқич тарзда етказиб берилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер