Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Portsmut университети ўртасида аглашув меморандуми имзоланди
Лондон шаҳрида Бутунжаҳон таълим форумида иштирок этаётган Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Буюк Британиянинг Portsmut университети проректори Боббий Меҳта билан англашув меморандуми имзоланди.
Мазкур меморандум доирасида томонлар:
— Portsmut университети филология факултети битирувчи талабаларининг Республикамиз умумий ўрта таълим мактабларида маҳаллий чет тили ўқитувчилари билан жуфтликда дарс бериш тизимини йўлга қўйиш;
— Вазирлик тизимидаги лидер мактаб директорлари учун Portsmut университети томонидан Буюк Британияда 2 ҳафталик малака ошириш курсларини ташкил этиш;
— Portsmut университети Касбий ривожланиш ва амалий таълим йўналиши раҳбари Доктор Стивен Корбетни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг хорижий тиллар ислоҳотлари йўналишида маслаҳатчиси этиб тайинланиши юзасидан келишиб олишди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг