Мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги устувор масалаларга бағишланган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова раҳбарлигида ўтказилган навбатдаги кенгайтирилган Ҳайъат мажлисда ўтган ўқув йилида амалга оширилган ишлар ҳамда 2023-2024 ўқув йилида бажарилиши зарур бўлган устувор масалаларга атрофлича тўхталиб ўтилди.
Жорий йилда олий таълим муассасаларига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинган абитуриентларнинг 77 фоизи (2022-йилда 74 фоиз)ни мазкур ўқув йилида мактабни битирган ўқувчилар ташкил этмоқда.
Халқаро фан олимпиадаларида юртимиз мактаб ўқувчилари 69 та, жумладан, 5 та нуфузли олимпиадада 13 та медални қўлга киритиб, Ўзбекистон тарихидаги энг яхши натижага эришди.
Жорий йилда мактабгача таълим ташкилотлари сони 30 792 тага етиб, қамров 72,0 фоизга, тайёрлов гуруҳларида 6 ёшли болаларнинг қамрови эса 90,0 фоизга етди.
Йиғилиш давомида вазирлик тизимидаги таълим муассасаларни куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнларига ҳам тўхталиб ўтилди.
Тизимдаги фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш самарадорлигини ошириш мақсадида жорий йил сентябрь ойининг шу кунидан октябрь ойи якунига қадар “Долзарб ойлик” этиб белгиланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг