Мактабгача таълим тизими. Муносабатлар қонун билан тартибга солинади

13:51 14 Декабрь 2019 Жамият
3401 0

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Олий Мажлис Сенатининг йигирма бешинчи ялпи мажлисида “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги Қонунни маъқулладилар. Қонунни тайёрлашда Беларусь, Грузия, Қозоғистон, Россия, Эстония, Жанубий Корея каби мамлакатларнинг қонунчилик тажрибаси ўрганилган.

Қонун мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.

Қонунда мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, шунингдек мактабгача таълим ва тарбия олишга доир давлат кафолатлари белгиланмоқда.

Мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги давлат сиёсатининг рўёбга чиқарилишини қуйидагилардан томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилмоқда: Вазирлар Маҳкамаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясиМактабгача таълим вазирлигиСоғлиқни сақлаш вазирлигиўз тасарруфида мактабгача таълим ташкилотлари бўлган бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари.

Бундан ташқари, фуқароларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳамда фуқаролик жамияти бошқа институтларининг мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги тадбирларда иштирок этиши назарда тутилмоқда.

Шунингдек, мазкур ҳужжатда мактабгача бўлган ёшдаги болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш белгиланмоқда, у мактабгача бўлган ёшдаги болаларга қараб туриш ва уларни таъминлашни, мактабгача таълим ташкилотларида болаларнинг овқатланишини ташкил этишни, мактабгача таълим ташкилотида болаларнинг соғлиғини сақлашни назарда тутади.

Шу билан бирга, Қонунда мактабгача таълим ташкилотини бошқариш ва унинг фаолиятини ташкил этиш тартибига оид нормалар назарда тутилмоқда, жумладан, улар ким томонидан бошқарилиши ва уларнинг ваколатлари, мактабгача таълим тизимининг илмий-услубий таъминоти ва мактабгача таълим тизимини илмий-услубий жиҳатдан таъминлаш вазифалари очиб берилмоқда.

Қонун қабул қилиниши таълим тизимида тўпланган муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирларини амалга оширишга, таълим тизимини тубдан яхшилаш ва таълимни халқаро ҳамжамият билан интеграциялаш, шунингдек, таълим сифатини яхшилаш учунимкониятлар яратишга хизмат қилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер