Мактабгача таълим ташкилотлари педагог ходимлари учун қисқа муддатли малака ошириш курсларига старт берилди

14:02 01 Ноябрь 2023 Жамият
284 0

Айни кунларда вилоятимизда ҳам Мактабгача таълим агентлигининг Жаҳон Банки билан ҳамкорликда “Болаларни эрта ёшдан ривожлантиришни такомиллаштириш” лойиҳасини амалга ошириш гуруҳи билан биргаликда 2023 йилнинг 30 октябрь кунидан 3 ноябрь кунига қадар давлат мактабгача таълим ташкилотларининг педагог ходимлари учун қисқа муддатли малака ошириш курсининг 2-босқичи ўтказилмоқда.

“Ўйинга асосланган таълим” мавзусидаги ўқув курсига 33 нафар мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари қамраб олинган бўлиб, 5 кун давомида сифатли эрта таълим ва мактабгача таълим педагогларининг роли, ўйинга асосланган таълим ва педагогика тамойиллари каби мавзуларда машғулотлар олиб борилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер