Мактабгача таълим муассасаси очган 1,5 мингдан ошиқ хусусий тадбиркор ноқонуний ҳаракатлар содир этган

20:51 04 Февраль 2024 Жамият
325 0

Мактабгача таълим агентлиги матбуот котиби Мавлуда Асқархўжаеванинг маълум қилишича, 1,5 мингдан зиёд “боғча”да Давлат бюджетидан ноқонуний пул маблағларини ўзлаштириш ҳаракатлари мавжуд.

2023 йил 27 декабрь ҳолатига:

— 734 та ДХШ асосида МТТлар томонидан бир боланинг маълумотлари НМТТБАТга киритилиб, унинг фотосурати ўрнига бошқа боланинг фотосурати асосида давомати белгиланиб келган. Натижада уларга нисбатан 8,8 млрд. сўм субсидия тўловлари уч ойга тўхтатилди;

— 895 та ДХШ асосида, жумладан, оилавий МТТлар томонидан воситачилар ёрдамида компьютерларда виртуал мобил қурилмани яратиш орқали ҳақиқатда МТТга келмаган тарбияланувчи ва ходимларнинг давомати сохталаштирилиб НМТТБАТга юборган. Уларга огоҳлантириш хатлари юборилди. 8,9 млрд сўм асосланмаган субсидия тўловларининг молиялаштирилиши олди олинди.

Маълумотлар тегишли тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер