Мактаб ўқувчисининг харидоргир сўзаналари
Миллий амалий санъатимизнинг ёрқин намунаси ҳисобланган сўзана жозибадор нақшлари, камалакдек жилоланувчи ранглари билан ҳар қандай кишини ўзига ром этади.
Болалигидан ушбу санъатга меҳр қўйган Наманган шаҳридаги 29-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Санобар Иномова тикаётган маҳсулотларга Ҳиндистон, Туркия, Озарбайжон каби мамлакатлардан ҳам харидорлар бор.
— Сўзана тикиш сабр, қунт ва катта иштиёқни талаб этувчи жараён, — дейди ёш каштадўз. — Ҳақиқий ипакдан тикиладиган ҳар бир маҳсулотни тайёрлашга ўн кундан 1 ойгача вақт кетади. Ундаги ҳар бир гул, ҳар бир рангнинг ўз маъноси бўлиб, алоҳида эътиборни талаб қилади.
Моҳир каштачининг маҳсулотлари сотувидан тушаётган маблағ бир ойда 10 миллион сўмни ташкил этмоқда.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ
«Халқ сўзи»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг