Мактаб ўқувчилари учун кузги таътил қачондан бошланиши аниқ бўлди
Иллюстратив фото
Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари учун кузги таътил 4 ноябрдан бошланиб, 9 ноябргача давом этади. Бу ҳақда «Халқтаълиминфо» хабар берди.
Қайд этилишича, ўқувчилар учун I чоракнинг сўнгги куни 2 ноябрга тўғри келиб, 4 ноябрь кузги таътилнинг илк куни ҳисобланади. Таътил 6 календарь кун, яъни 9 ноябргача давом этади. II чорак эса 11 ноябрь, душанбадан бошланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган низомга мувофиқ, ўқувчилар учун таътил кунлари қуйидагича белгиланган:
- кузги таътил — 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун;
- қишки таътил — 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун;
- баҳорги таътил — 21 мартдан бошлаб 7 календарь кун;
- ёзги таътил — охирги босқичли назорат синови ўтказилган кундан (босқичли назорат ўтказилмайдиган синфлар учун ўқув йили тугаган кундан кейинги кундан) бошлаб 1 сентябргача.
1-синф ўқувчилари учун эса февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг