Мактаб ўқитувчилари янги методика асосида қайта тайёрланади
Давлатимиз раҳбари топшириқларига мувофиқ, мактаб ўқитувчилари янги методика асосида қайта тайёрланади.
Бу борада Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамкорлигида тренерларни тайёрлаш курсларига старт берилди.
Кембридж тажрибаси асосида тренерлар тайёрлаш ва мактаб ўқитувчиларининг педагогик маҳоратини ошириш кўзда тутилаётган ушбу курслар Тошкент Халқаро Вестминистер университетида олиб борилмоқда.
Тренерларни тайёрлаш курсларига Тошкент шаҳридаги Хорижий олий таълим муассасаларидан хамда Халқ таълими тизими ташкилотларидан жами 55 нафар профессор-ўқитувчилар жалб этилган.
Мазкур тайёрланган тренерлар ёрдамида олий таълим муассасалари, халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги худудий малака ошириш марказлари профессор-ўқитувчилари ва тажрибали педагоглардан иборат минг нафар худудий тренерлар тайёрланиб, улар кўмагида Тошкент шаҳар, Тошкент вилояти ва Сирдарё вилоятларининг мактаб ўқитувчиларини янги методикаларга ўргатиш кўзда тутилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг