Мактаб инфратузилмасини ривожлантириш жамғармасини ташкил этилади ва унга ҳар йили 1 миллиард доллардан маблағ ажратилади
Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг бухоролик сайловчилар билан учрашувда келгусида таълим тизимида амалга оширилиши режалаштирилган мақсадлар билан ўртоқлашди.
“2030 йилга қадар, янги мактаблар барпо этиш ва бор қувватларни ошириш ҳисобига, қўшимча 2,5 миллион ўқувчи ўрни яратишни режа қилганмиз (ҳозирда 5,2 миллион ўқувчи ўрни мавжуд).
Бунда, жорий йилда “Йилига 500 минг ўқувчи ўрни” дастурини бошлаймиз.
Бунинг учун, янги – Мактаб инфратузилмасини ривожлантириш жамғармасини ташкил этамиз ва унга ҳар йили 1 миллиард доллардан маблағ ажратамиз.
Мазкур Жамғарма маблағлари ҳисобидан 170 та янги мактаблар қурилади, 3 минг 210 таси реконструкция қилинади. Натижада, қўшимча 1 миллион 400 минг ўқувчи ўрни яратилади”, – деди номзод.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг