Макгрегор Месси ва Роналдудан ўтиб кетди
Фото: AP
UFCнинг собиқ чемпиони Конор Макгрегор «Форбес» журналининг энг кўп маош оладиган спортчилар рейтингида биринчи ўринни эгаллади.
Нашр маълумотларига кўра, ҳисобот даврида 32 ёшли ирландиялик спортчи 180 миллион доллар ишлаб олишга муваффақ бўлган. У бу маблағнинг катта қисмини реклама шартномаларидан топган.
Рейтингнинг иккинчи поғонасини Испаниянинг «Барселона» клуби ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионел Месси банд этди. Унинг даромади 130 миллион долларга тенг.
Рейтингда кучли учликни Италиянинг «Ювентус» клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду якунлади. Унинг даромади 120 миллион долларни ташкил этган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг