Май ойида қанча автобус ва юк автомобили ишлаб чиқарилгани маълум қилинди
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, юк автомобиллари ишлаб чиқариш саноатида 2021 йилнинг май ойида 338 дона юк автомобиллари ишлаб чиқарилган.
2021 йилнинг январь-май ойларида жами 1 606 дона юк автомобиллари ишлаб чиқарилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 11,3 фоизга ошган.
Ишлаб чиқарилган юк автомобиллари сони (январь-май ойларида):
2019 йил - 2044 дона;
2020 йил - 1443 дона;
2021 йил - 1606 дона.
Шунингдек, Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, автобус ишлаб чиқариш саноатида 2021 йилнинг май ойида 58 дона автобус ишлаб чиқарилган.
2021 йилнинг январь-май ойларида жами 323 дона автобус ишлаб чиқарилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 27,9 фоизга камайган.
Ишлаб чиқарилган автобуслар сони:
2019 йил январь-май – 762 та;
2020 йил январь-май – 448 та;
2021 йил январь-май – 323 та.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг