Маҳаллийлаштириш дастурларининг ижро ҳолати сенаторлар муҳокамасида

15:20 07 Октябр 2022 Сиёсат
340 0

Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»

Сенатнинг ўттиз учинчи ялпи мажлисида Иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш соҳаларида маҳаллийлаштириш дастурларининг ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижалари муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, реcпубликамизда маҳаллийлаштириш дастурлари ижроси доирасида муайян ишлар амалга оширилган. Юқори технологик ишлаб чиқаришларни ривожлантиришнинг яхлит тизимини яратиш ва инвестицияларни фаол жалб этишни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, талаб юқори бўлган кенг турдаги маҳсулотларни ўзлаштириш, саноат кооперациясини кенгайтириш ва республиканинг экспорт салоҳиятини ошириш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилган.

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 24 январдаги “Республикада ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва саноат кооперациясини кенгайтиришнинг самарали тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ маҳаллийлаштириш дастурлари доирасида 2022 йилнинг январь-июнь ойларида 1 849 та лойиҳа бўйича 16,4 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган.

Иқтисодиёт тармоқлари ҳамда ҳудудий корхоналар томонидан маҳаллийлаштирилган маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларининг ойма-ой тармоқ жадваллари, тармоқлараро саноат кооперацияси доирасида имзоланган меморандумлар ва ички бозор эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда тавсия этилаётган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш бўйича “йўл хариталари” қабул қилинган.

Натижада 124,6 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган ҳамда маҳаллийлаштириш дастури доирасида ишлаб чиқарилган 194 млн долларлик маҳсулот экспорт қилиниб, 5 355 та янги иш ўрни ташкил этилган.

Автомобиль саноати соҳасида “ЎзАвто Моторс” томонидан 2022 йил июль ойидан бошлаб янги “Трекер” автомобилини ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилган.

“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси билан биргаликда “Дамас” ва “Лабо” автомобилларининг ўриндиқ матоларини маҳаллийлаштириш натижасида импорт ҳажми 1,5 млн. долларга қисқарган.

Электротехника соҳасида импортни қисқартириш, янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини маҳаллийлаштириш мақсадида “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси томонидан 5 турдаги рентген аппаратларининг ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган.

Сенаторлар асосий эътиборни маҳаллийлаштиришни амалга ошириш орқали импортни қисқартириш, янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини кенгайтиришда кўрилаётган чоралар ва уларнинг ижросига қаратдилар.

Кўриб чиқилган масала юзасидан Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди.

 

 

«Халқ сўзи»,
Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер