Маҳаллий қатновда юк ташишда амалдаги тариф ставкаларига янги коэффициентлар ўрнатилади — «Ўзбекистон темир йўллари»
«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти 2019-2023 йиллар мобайнида жамият бўйича ёқилғи ва электр энергия харажатлари, ер солиғи, мол-мулк солиғи, иш ҳақи фонди ошганлигини эътиборга олиб ҳамда маҳаллий қатновда юкларни ташишдан кўрилаётган зарарни камайтириш мақсадида 2023 йил 20 октябрдан маҳаллий қатновда юк ташишда 10-01 Прейскурантининг амалдаги Ўзбекистон Республикаси миллий валютасидаги тариф ставкаларига қуйидаги янги коэффициентлар ўрнатилишини маълум қилади:
– қуйидаги линиялар иштирокисиз – 0,7150;
– «Тошғузар – Бойсун – Қумқўрғон» линияси иштирокида – 0,7523;
– «Ангрен – Поп» линияси иштирокида – 0,8512;
– иккала линия «Тошғузар – Бойсун – Қумқўрғон» ва «Ангрен – Поп»
иштирокидаги юк ташувларида – 0,8512 (ягона коэффициент)".
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг