Маҳаллий корхоналарга хорижий инвесторлар талаб қиладиган халқаро сертификатларни олишда кўмаклашилади
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида қайта тикланувчи энергетика соҳасидаги устувор вазифалар юзасидан кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
Йирик қуёш ва шамол станцияларини қуриш, уларни тармоққа улаш, ремонт-сервис хизматини кўрсатиш ҳисобига маҳаллий корхоналар учун катта бозор вужудга келмоқда. Ҳозирги кунда 30 дан зиёд йирик ва ўрта маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, 100 дан ортиқ сервис корхоналари мавжуд.
Давлатимиз раҳбари бу қувватлар ҳали етарли эмаслигини таъкидлаб, қуёш панеллари, аккумулятор, инвертор, сув иситкич, мис кабель ва трансформатор ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни кўпайтириш муҳимлигини қайд этди.
Шу билан бирга, маҳаллий корхоналарга хорижий инвесторлар талаб қиладиган халқаро сертификатларни олишда ва ишлаб чиқаришни стандартларга мувофиқлаштиришда кўмаклашиш вазифаси қўйилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг