Маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳам ислоҳотларда фаол
Бугун маҳаллий Кенгашлардаги депутатлар аҳоли мурожаатларини доимий кузатиб, ислоҳотларда фаол иштирок этишмоқда. Ўз сайловчилари билан учрашиб, аҳолининг кундалик муаммоларини бартараф этишга интилмоқда.
Халқ депутатлари Музработ тумани Кенгаши депутати Д.Жўраева сайлов округидаги «Бодомзор» маҳалласида бўлганида аҳоли таъмирталаб ички йўллар масаласини ўртага ташлаган эди. Депутат ушбу масалани атрофлича ўрганиб, мутасаддиларга депутатлик сўровини жўнатди. Ушбу масалани туман Кенгаши сессиясигача кўтариб чиқди. Натижада депутат ташаббуси билан маҳалладаги Сариосиё кўчасининг 2 км 900 метр ва Марказ кўчасининг 1 км 300 метр масофа қисми асфальтланди. Шу билан бирга, 2,6 км ҳудудда бетон устунлар ва замонавий электр кабеллари ўрнатилди.

Шунингдек, депутат саъй-ҳаракати билан маҳаллага туташ «Янги дийор» маҳалласида 100 млн сўмлик лойиҳа асосида 350 метр пиёдалар йўлакчасини қурилиш лойиҳаси тумани ҳокими ва маҳаллий Кенгаш раиси томонидан тасдиқланиб, ижрога қаратилди.
— Депутат ташаббуси ва маҳаллий Кенгашнинг фаоллиги маҳаллалар ҳаётида аниқ натижалар бермоқда, — дейди «Янги дийор» МФЙ раиси Ж.Шобиров. — Темир йўл кесишмаси орқали ўтиш аҳолига, айниқса, мактаб ўқувчиларига анча йиллардан буён қийинчиликлар туғдириб келаётган эди. Бу йўлакча орқали аҳоли кундалик ҳаракатларида хавфсизлик таъминланади ва давлатимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотларнинг маҳаллада амалий самараси сезилади. Йўлакча орқали қўшни «Ҳўшмон» қишлоғи аҳолиси ҳам, шу жумладан, мактаб ўқувчилари мактабга хатарсиз ҳаракатланиши таъминланади.
Фарҳод ЭСОНОВ, «Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг