Маҳалладан — жаҳон бозорига!
Фото: Халқ сўзи
Қува туманидаги «Пандигон» МФЙ ҳудудида ташкил этилган оилавий корхона маҳсулотлари юз фоиз экспортга жўнатилмоқда
Фарғона вилоятининг Қува тумани «Пандигон» МФЙда жойлашган “Baby Shukrona” оилавий корхонасида тайёрланаётган тикувчилик маҳсулотлари жуда ҳам харидоргир бўлиб бормоқда.

Тадбиркор Шукрулло Умматалиев раҳбарлигида ташкил этилган ушбу тикувчилик корхонасида ҳозирда 60 нафар мазкур маҳаллада яшовчи хотин-қизлар доимий иш билан таъминланган. Эътиборлиси, болалар ва аёллар кийимлари ишлаб чиқарувчи корхона маҳсулотлари юз фоиз экспортга сотилади.
— Гулчилик ва деҳқончилик маҳалланинг «ўсиш нуқтаси» сифатида белгиланган бўлсада, кейинги пайтда ҳудудда тадбиркорлик ҳам жадал ривожланаётгани эътиборга лойиқ, — дейди «Пандигон» МФЙ раиси Саиджон Ристаев. — Дастур доирасида йил охирида маҳаллада яна бир тикувчилик корхонаси ишга туширилади. Корхонага 120 нафар маҳалламиз хотин-қизларини ишга жойлаштириш режалаштирилмоқда.
Таъкидлаш ўринлики, маҳалладаги 738 та оилада истиқомат қилувчи 2800 нафарга яқин аҳолининг салмоқли қисми гулчилик ва томорқа деҳқончилиги билан шуғулланади.
Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг