Маҳаллада “Соғлом оила” хонаси ташкил қилинди

14:49 24 Январь 2024 Жамият
856 0

Сирдарё туманидаги “Бунёдкор” маҳалла фуқаролар йиғини биносида “Соғлом оила” хонаси ташкил этилди.

— Соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдамининг янги концепциясидаги бешинчи мақсадга биноан маҳаллалар идораларида “Соғлом оила” хонаси ташкил этиш белгиланган, — дейди Сирдарё тумани тиббиёт бирлашмаси бош ҳамшираси Озода Ваҳобова. — Шунингдек, айни мақсадга кўра энди бевосита маҳаллада саломатлик мактаби, фито бурчак ҳам бўлади. Албатта, буларнинг бари тиббий хизматни аҳолига янада яқинлаштириш ва пировардида, соғлиқни сақлаш борасида юқори самарадорликка эришишдан иборат.

“Соғлом оила” хонаси ташкил этилганлиги айниқса, ёш болали ва ҳомиладор аёлларга катта қулайлик бўлди. Улар энди ҳомиладорлик ёки ёш болалари билан боғлиқ тиббий кўрик учун уйларига жуда яқин бўлган маҳалла идорасига келмоқда. Бу ерда уларга маҳаллага бириктирилган доя ва ҳамширалар томонидан тиббий хизмат кўрсатилиши баробарида, ҳомиладорлик билан боғлиқ ҳамда болалар саломатлигини сақлаш бўйича профилактик маслаҳатлар ҳам берилаётир.

Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер