“Маҳаллабай” муаммолар ечимида самарали тизим

12:11 22 Май 2021 Жамият
1294 0

Ҳасан ПАЙДОЕВ - “Халқ сўзи” 

Давлат раҳбари томонидан “темир дафтар”, “аёллар дафтари” ва “ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар билан ишлашда секторлар фаолиятини янгича “маҳаллабай” ташкил қилишнинг самарали тизими яратиб берилди. Бу эса муаммолар ечимида қўл келяпти.

Шунга кўра, вилоятда прокурорлар секторларида ишлар “фуқаробай” ва “маҳаллабай” тизим асосида ташкил қилинган. Биргина, Сариосиё тумани 2-сектор ҳудудида 15 та МФЙ бўлиб, аҳоли сони 55,692 нафарни ташкил этади. Ҳозирда, Сариосиё туман прокурори, 2-сектор раҳбари Н.Азизовнинг ташаббуси билан 141 нафар ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланди.

Шундан, 3 нафар “темир дафтар”га киритилган эҳтиёжманд оилаларнинг меҳнатга лаёқатли ишсиз аъзолари,  31 нафар “аёллар дафтари”га киритилган ишсиз аёллар ҳамда 24 нафар “ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз ёшларнинг бандлиги таъминланди.

Мисол учун, фуқаролар М.Мерганова, Д.Бўриева, Х.Қурбонова ва бошқа ишсиз ёшлар ва аёллар доимий ишчи вазифасига ишга қабул қилиниши таъминланган. “Теракзор” МФЙ ҳудудида цитрус меваллари ва насилдор чорвачиликка ихтисослашган “Телпакчинор омади” деҳқон хўжалигини ташкил этиш учун 2 гектар ер майдони ажратиш тўғрисидаги 22.05.2020 йилдаги туман ҳокимининг Қ-742-сонли бекор қилинган қарори сектор раҳбари ташаббуси билан қайта тиклаб берилиши таъминланган

Бундан ташқари, сектор раҳбарининг амалий ёрдами билан иссиқхона комплекси ташкил этилиши учун АТБ “Халқ банки” Сариосиё туман филиали томонидан 150 минг АҚШ доллор 6 йилга имтиёзли 3,5% кредит мабалағи олиб берилиши таъминланган. Натижада 2 нафар “темир дафтар”даги эҳтиёжманд оилаларнинг меҳнатга лаёқатли ишсиз аъзоларини 9 нафар “ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз ёшларнинг ва  3 нафар “аёллар дафтари”га киритилган ишсиз ёшларнинг бандлиги таъминланган.

Бу ҳали ҳаммаси эмас,  албатта.  Сектор раҳбари ташаббуси билан 2-сектор ҳудудидаги таъмирталаб бўлган “Халқабод” МФЙ биноси жорий йилда 26 млн. сўм ҳомийллар пул мабалағи ҳисобидан ички ва ташқи деворлари, том қисмининг шифер ва ёғочлар алмашатирилиб, таъмирлаб берилди ҳамда керакли мебел жиҳозлар билан таъминланди.

Сектор раҳбари ташаббуси билан “Буйрапўшт” МФЙда 100 ўринга мўлжалланган “Хожакбар жавохир” давлат хусусий-шериклик асосида қурилган бўлиб, ҳозирда 15 нафар ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланган. Шунингдек,  сектор раҳбари ташаббуси билан “Анорзор” МФЙдаги “Шарғун парранда” паррандачилик хусусий корхонаси ташкил этилиб, ҳозирда 65000 дона жўжа этиштирилиши йўлга қўйилган бўлиб, 9 нафар ишсиз ёшларнинг бандлиги таъминланган. 

“Буйрапўшт” МФЙ ҳудудида 1 гектар ер майдонида ташкил этилган мева-сабзавотга ихтисослашган “Исломиддин нур файз” иссиқхона ташкил этилиб, сектор раҳбари амалий ёрдами билан АТБ “Халқ банк” туман филиали томонидан 500 млн. сўм имтиёзли кредит маблағи олиб берилиб, ҳозирда 11 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланган.

“Сарижар” МФЙ ҳудудида жойлашган 65-сонли 100 қатновга эга бўлган ҚОП биноси 1972 йилда қишлоқ учун кутубхонаси сифатида қурилган бўлиб, 1982 йилда тиббиёт бирлашмаси тассаруфига олиниб фойдаланиб, келинган бўлиб, сектор раҳбари ташаббуси билан жорий йилда қайта таъмирлаш ишлари амалга оширилиб фойдаланишга топширилган.

“Темир дафтар”га киритилганларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш орқали камбағалликдан чиқариш чоралари кўрилди. Олиб борилган ишлар натижасида ўтган йили ушбу дафтарга киритилган 1.027 та (97 фоиз) оила Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари қарори асосида камбағалликдан чиқарилди. Жорий йилда 16 та оила емир дафтаран чиқарилган, янги оила киритилмаган.

“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар ҳам эътиборда. 

— Йил бошидан буён жами 698 нафар (80,5 фоиз) ёшларга амалий ёрдам кўрсатилди, — дейди биз билан суҳбатда туман прокурори, 2-сектор раҳбари Н. Азизов. — Шундан, ёшларнинг 163 нафари ишга жойлаштирилди, 74 нафарига кредит ажратиш орқали тадбиркорликка жалб этилди, 116 нафари касб-ҳунарга ўқитилди, 76 нафари тадбиркорларга бириктирилди, 19 нафари “Устоз-шогирд” анъанаси доирасида ўқитилди, 142 нафарига 30 гектар ер майдони ажратилди, 95 нафарининг ижтимоий, иқтисодий ва психологик муаммолари ҳал этилди.

Мисол учун, Сариосиё тумани, “Келажаксари” маҳалласида яшовчи 2001 йилда туғилган Ашурқулова Гулшодага “Микрокредитбанк” Узун туман филиалидан 33 млн. сўм имтиёзли кредит олиб бериб, ҳозирда тикувчилик фаолиятини йўлга қўйишига кўмаклашилди.

Таъкидлаш жоизки, сектор раҳбарининг ташаббуси билан “Шохобиддин Имкон” кўп тармоқли фермер хўжалиги сектор ҳудудига жалб қилиниши ва ушбу корхонага 15 нафар ишсиз ёшлар жалб қилиниб, уларга 1 тадан асал қутилари берилиб, бандлиги таъминланди.

Бундай мисоллар жуда кўп,  албатта.  Бундан ташқари, 2-секторида ўтказилган сўровномалар натижаси бўйича 27 минг 750 нафар аёлларнинг манзилли рўйхати шакллантирилиб, 195 нафари “аёллар дафтари”га киритилди. Йил бошидан буён жами 179 нафар (92 фоиз) аёлларга амалий ёрдам кўрсатилди.Шундан, 28 апрель ҳолатига аёлларнинг 179 нафарининг бандлиги таъминланди, хусусан 58 нафари ишга жойлаштирилди, 25 нафари касб-ҳунарга ўқитилди, 37 нафарига кредит олиб берилди, 9 нафарига томорқасидан даромад олиши учун кўмак берилди. 

Мисол учун, Сариосиё тумани, Лочин маҳалласи Маданият кўчасида яшовчи фуқаро Муҳайё Пирматова касб-ҳунарга ўқитилиб, банкдан 15 млн. имтиёзли кредит олиб бериб, асаларичилик фаолиятини йўлга қўйишига кўмаклашилди.

Шунингдек, “Халқабод” МФЙдаги сектор раҳбарини ёрдами билан “Халқабод” маҳалласида яшовчи “Аёллар дафтари”га рўйхатга олинган фуқаро Сурайё Ишовага “Ҳар бир оила — тадбиркор” дастури асосида 20 млн. сўмга тикувчилик билан шуғулланиш учун кредит ажратилиши натижасида фуқаро томонидан МФЙдаги 2 нафар ишсиз аёлларни бандлигини таъминлаб, ҳозирда ширинликлар ишлаб чиқариб ва даромад олиш фаолияти йўлга қўйилди.

Бундан ташқари, “Халқабод” МФЙдаги сектор раҳбарини ёрдами билан “Халқабод” маҳалласида яшовчи “Аёллар дафтари”га рўйхатга олинган фуқаро Хуршида Мустафоқуловага ҳам 33 млн. сўмга тикувчилик билан шуғулланиш учун кредит ажратилди. Натижада фуқаро томонидан МФЙдаги 6 нафар ишсиз аёлларни бандлигини таъминлаб, ҳозирда ҳар ҳил турдаги либосларни ишлаб чиқариб ва даромад олиш фаолияти йўлга қўйилди.

Шунингдек,  сектор томонидан ижтимоий муаммолар ҳам ижобий ҳал этиб келинмоқда. Хусусан, газ тармоғи тортиш, таъмирлаш,  аҳолини суюлтирилган газ балонлари билан таъминлаш, таъмирталаб йўлларга асфальт қопламаси ётқизиш шулар жумласидандиржумласидандир. Ўз навбатида, бугунги кунда сектор ҳудудидаги “Теракзор” ва “Лочин” МФЙдаги 2 та кўприк таъмирланди ҳамда ҳозирда “Халқабод” МФЙ “Шабада” қишлоғида 1 та кўприк қайта қуриш ишлари амалга оширилмоқда.

 

И. РАҲМАТОВ 
"Халқ сўзи"

Ҳасан ПАЙДОЕВ олган суратлар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер