Маҳалла хайрли ташаббуслар марказига айланмоқда
Фото: «Халқ сўзи»
Фарғона вилояти Бешариқ туманидаги “Ифтихор” маҳалла фуқаролар йиғини учун янги бино қуриб битказилди. “Соҳибахон она таровати” МЧЖ ташаббуси билан давлат-хусусий шерикчилик асосида қурилган бинода маҳалла аҳли ва фаоллари учун зарур шароитлар яратилди.
Маҳалла фуқаролар йиғини биносининг очилиш маросимида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан “Темир дафтар” рўйхатига олинган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ўнга яқин ифтихорликларга бир миллион сўмдан моддий ёрдамр кўрсатилди.
“Аёллар дафтари”га киритилган Муҳаббат Ҳошимова, бир неча йилдирки, хаста. Тўрт фарзанди бор. Оиланинг турмуш тарзи билан танишган мутасаддилар оила бекасининг тикувчиликда уқуви борлигини билишди ва унга янги тикув машинаси ҳадя қилинди. Шу маҳаллада яшовчи Мунаввара Тўйчиева бир неча йилдан буён юра олмайди, ногиронлик аравачасига муҳтож. “Маҳалла” хайрия жамоат фонди саъй-ҳаракати билан унинг кўп йиллик нияти ушалди.
— Фуқаролар йиғинлар моддий–техника базасини мустаҳкалаш, маҳаллани хусусий тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантириш марказига айлантириш борасидаги амалий ишлар кўлами кенгайиб бормоқда, — дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Фарғона вилоят бўлим бошқаруви раиси Баҳодир Юлбарсов. — Шу кунга қадар вилоятда давлат-хусусий шерикчилик асосида янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилаётган маҳалла биноларининг 45 таси мебель жихозлари, 12 таси замонавий компьютер жамланмалари билан таъминланди.
Ботир Мадиёров, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг