"Маҳалла" хайрия жамоат фонд маблағлари нимага сарфланяпти?
2022 йилда "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Хоразм вилоят бўлими ва унинг ҳудудий бўлинмалар ҳисоб рақамига умумхалқ хайрия ҳашаридан келиб тушган хайрия маблағлари қандай тасарруф қилинди?

–Умумхалқ байрамлари ва шонли саналар муносабати билан ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилаларга 120 миллион 400 минг сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди, – дейди фонднинг Хоразм вилояти бошқаруви раиси Алтибой Ражапов.– Эҳтиёжманд, ота-она қармоғидан маҳрум бўлган, оғир шароитда бўлган болалар, якка ёлғиз қариялар, ногиронлиги бўлган шахслар, табиий офатдан жабр кўрган фуқароларни қўллаб-қувватлаш ва соғлиғини тиклаш учун 122 миллион 500 минг сўм, маҳаллалардаги кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларини ёз мавсумида оромгоҳларда соғломлаштириш учун 32 миллион сўмдан зиёд пул маблағлари ажратилди. "Мурувват" ва "Саховат" уйидаги ҳамда маҳаллалардаги эҳтиёжманд фуқароларга 20 миллион сўмлик кийим-кечак маҳсулотлари етказиб берилди.

Бундан ташқари, фонд ҳисобидан кўзи ожиз ногиронлиги бўлган шахслар ва кексаларни Ўзбекистон кўзи ожизлар жамиятининг "Янгийўл" юрак-асаб касалликлари сиҳатгоҳида соғломлаштириш учун 50 миллион сўм, фуқаролар йиғини фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқаролар ва "Маҳалла" фонди тизимида юқори кўрсатгичларга эришган ходимлар ҳамда эҳтиёжманд оилаларни "Навбаҳор” сиҳатгоҳида дам олиши ва соғлиғини тиклаш учун 50 миллион сўм пул маблағлари ажратилган.
Шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мажмуаларини мебель, техника, бошқа ускуна ва жиҳозларга бўлган эҳтиёжини қоплаш ва таъминлаш мақсадида 261 миллион 300 минг сўм пул маблағи ҳисобига 9 та маҳалла фуқаролар йиғинига компьютерлар жамланмаси, 38 та маҳалла фуқаролар йиғинига мебеллар жамланмаси олиб берилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг