Маҳалла аҳли мактабда спорт зал қурилишига кўмаклашди

15:22 01 Февраль 2024 Жамият
365 0

Яқинда Тойлоқ туманидаги Бирлик маҳалласида жойлашган 23-умумтаълим мактабининг янги қурилган замонавий спорт зали фойдаланишга топширилди.

320 нафар ўқувчи таълим-тарбия оладиган мазкур мактаб 2013 йилда қурилган бўлиб, спорт зал йўқ эди. Бу борада маҳалла аҳли “Очиқ бюджет”нинг 2023 йил 1-мавсумида иштирок этиб, ғолиб бўлишган эди. Ажратилган 1 миллиард 200 миллион сўм маблағ эвазига мактаб ўқувчилари замонавий спорт залига эга бўлишди.

Ҳозирги кунда Самарқанд шаҳрининг Қорасув масканида 82-мактаб биноси қурилмоқда. Ушбу мактаб келгуси ўқув йилидан тўлиқ ишга тушиши кўзда тутилган.

— Бу йил вилоятда яна учта мактаб қуриш режалаштирилган, — дейди вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Фаррух Болтаев. — Паяриқ туманининг Каттасой қишлоғида барпо этилаётган янги мактаб биноси ҳам шулар жумласидандир. Туманнинг олис ҳудуди — Дўстлик маҳалласида бугунги кунда ягона мактаб бўлиб, қишлоқлардан келадиган ўқувчилар 5-7 километр йўл босишига тўғри келмоқда.

Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер