Magic city ҳудудида ёнғин чиқди
Чилонзор туманида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ФВБ хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 6 октябрь куни соат 18:47 да Фурқат кўчаси жойлашган “Magic city” оилавий боғи кириш қисмида кабина ёнаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари этилган манзилга соат 18:48 да етиб бориб, ёнғин соат 18:49 да ўчирилди.
Содир бўлган ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг