Маъданли тошлардан олтин ажратиб олиш билан шуғулланганлар ушланди

14:30 17 Апрель 2026 Жамият
90 0

Самарқанд вилоятида ноқонуний равишда маъданли тошлардан олтин ажратиб олиш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди. Бу ҳақида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нарпай тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда фуқаролар Д.А., М.А. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, Пахтачи тумани ҳудудида таркибида олтин бўлиши мумкин бўлган 5 тонна маъданли тошларни тегишли рухсатномасиз ноқонуний равишда қазиб олиб, қўлбола усулда ясалган ускуналар ёрдамида олтин ажратиб олиш фаолияти билан шуғулланиб келганликлари фош қилинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 196-2-моддаси (фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида рухсатномасиз қазиб олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер