Маданият вазирлигида тайинлов амалга оширилди
Маданият вазирининг тегишли буйруғи билан Маданият вазирлигининг Музейлар ва кутубхоналарни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимига Жалилов Элёржон Ғуломжанович тайинланди.
Э.Жалилов 1982 йил Наманган вилоятида таваллуд топган. 2008 йил Наманган давлат университетини тамомлаган. Сўнгги йилларда, Маданият вазирлиги бошқарма бошлиғи, Ўзбекистон Давлат филармонияси бош режиссёри, Республика Маънавият ва маърифат марказининг Маданият ва санъат ташкилотлари билан ишлаш бўлими бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг