Маданият вазирлиги Филипп Киркоров концертидаги раққосалар билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан изоҳ берди

16:08 24 Декабрь 2019 Маданият
1690 0

Қайд этилишича, Жорий йилнинг 18 декабрь куни “Humo Arena” муз саройида Филипп Киркоровнинг катта шоу концерт дастури ташкил этилди. Концерт дастурида кўплаб жозибали кўшиқлар ва рақслар ижро этилди.

Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда оммалашиб бораётган концерт дастурида ижро этилган рақслардаги раққос ва раққосаларнинг кийиниш маданиятига эътирозлар кучайди. Маданият вазирлиги қаерга қараяпти?, Маданият вазирлиги бунга қандай рухсат берди? -деган гаплар тарқалди.

Маданият вазирлиги бунга қўйидагича изоҳ берди:

"Маданият вазирлиги тизимидаги “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ушбу концерт сценарийси ва қўшиқлар мазмуни билан танишиб чиққан ва эътироз билдирмаган;

хусусий тадбиркорлар концерт дастурларини ташкил этишда, юртимизга гастрол сафарлари билан ташриф буюрадиган санъаткорларга дастурда кийиниш маданияти тўғрисидаги тушунчани ҳам бериб ўтишлари лозим, деб ўйлаймиз;

ушбу концертдан хулоса қилган хусусий тадбиркорларимиз, эндиликда ушбу жараёнларнинг такрор бўлмаслигини олдини олади деган умиддамиз.

Юқоридагиларни эътиборга олган ҳолда, халқимизнинг маданияти, маънавияти ва менталитетимизни инобатга олиб, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси бундан кейин ҳар бир концерт дастуридаги кийиниш маданиятига аҳамият беришини билдирамиз".

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер