Маданий мерос агентлиги директорига янги биринчи ўринбосар тайинланди

18:00 08 Апрель 2026 Жамият
83 0

Маданий мерос агентлиги директорига янги биринчи ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, Нажимов Элмурод Иқболжон ўғли Маданий мерос агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.

Мазкур тайинлов муносабати билан ушбу лавозимда фаолият юритиб келган Кузиев Турсунали Каримжанович бошқа ишга ўтиши сабабли эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

«Нажимов Элмурод Иқболжон ўғлига янги лавозимида самарали фаолият юритиб, мамлакатимиз маданий меросини асраш ва ривожлантириш йўлида муваффақиятлар тилаймиз», дейилади Маданий мерос агентлиги хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер