«Lukoil» компанияси асоссиз олган маблағини қайтариши зарур – Рақобат қўмитаси
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан Россиянинг «Lukoil Overseas Supply and Trading Ltd» компаниясига нисбатан нарх манипуляцияси аломатлари билан қўзғатилган иш натижалари эълон қилинди.
Ушбу иш юзасидан Қўмитанинг махсус комиссияси «Lukoil Overseas Supply and Trading Ltd» компанияси томонидан Ўзбекистоннинг «Рақобат тўғрисида»ги қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Биржа савдоларида юқори ликвидли ва (ёки) монопол турдаги маҳсулотларни сотиш тартиби тўғрисида»ги низоми талаблари бузилган деб топилди.
Рақобат қўмитаси томонидан компания асоссиз олинган маблағларни қайтариши кераклиги тўғрисида қарор қабул қилинди ва қонунбузилишларни бартараф этиш ва кейинчалик йўл қўймаслик юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.
Қайд қилинишича, ушбу қарордан норози бўлган томон Қўмитанинг Апелляция кенгашига ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг