Лукашенко Путин билан 14 сентябрь куни Сочида учрашади
Беларус президенти Александр Лукашенко жорий йил 14 сентябрь куни Россия президенти Владимир Путин билан учрашиш учун Москвага боради.
Мазкур сана ҳақида Кремлнинг расмий вакили Дмитрий Песков маълум қилди. Унинг айтишича, ташриф давомида қандайдир ҳужжатларни имзолаш ва музокаралар якуни бўйича матбуот анжуманини ўтказиш назарда тутилмаган.
«Эҳтимол, биз ушбу музокараларнинг асосий якунлари ҳақида сизларга хабар берармиз», — дея қўшимча қилган Песков.
Матбуот вакиллари икки давлат раҳбарларининг кириш сўзларигагина қўйилади. Охирги маълумотларга кўра, президентлар Сочида учрашишади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг