Лондонда қилич билан одамларга қилинган ҳужум оқибатида бир бола ҳалок бўлди
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Буюк Британия пойтахти Лондон шаҳри шарқидаги Хайнаулт ҳудудида қилич тутган одам йўловчилар ва полициячиларга ҳужум қилди. Бунинг оқибатида 13 ёшли бола ҳалок бўлди, яна тўрт киши тан жароҳати олди.
“У қилич жароҳати билан касалхонага ётқизилди ва афсуски, қисқа вақтдан кейин вафот этди”, деди шаҳар полицияси бошлиғи Стюарт Белл.
Яна тўрт нафар жабрланувчи, жумладан, икки полициячи ва икки йўловчи касалхонага ётқизилган.
Гумонланувчи қўлга олинди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг сўзларига кўра, воқеа терроризм билан боғлиқ эмас.
Ушбу ҳодисадан хабар топган Буюк Британия Бош вазири Риши Сунак “бизнинг кўчаларимизда бундай зўравонликка ўрин йўқ”, деди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг