Лондонда Ўзбекистон — Буюк Британия савдо-саноат кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 28 ва 29 ноябрь кунлари Лондон шаҳрида Ўзбекистон — Буюк Британия савдо-саноат кенгашининг (UBTIC) 27-йиғилиши бўлиб ўтди.
Тадбирда икки мамлакатнинг тегишли вазирлик ва идоралари, тармоқ бирлашмалари, банклар, шунингдек, дипломатик миссиялар раҳбарлари, жами 100 дан ортиқ ишбилармон доиралар вакиллари ва расмий шахслар иштирок этди.
Тадбир доирасида молиявий ресурсларни жалб қилиш ва улардан фойдаланиш, таълим, тўқимачилик саноати, транспорт, рақамли технологиялар ва бизнес жараёнларида аутсорсинг масалаларига бағишланган панель сессиялари ҳам ўтказилди.
Тадбирда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев аэропортлар, темир йўллар тизимини ривожлантириш ва пуллик йўлларни қуриш билан боғлиқ инфратузилма лойиҳаларини ишлаб чиқиш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди.
Тадбир якуни бўйича Ўзбекистон — Буюк Британия иқтисодий, савдо ва инвестициявий алоқаларни янада кенгайтириш бўйича қўшма «Йўл харита» ҳамда учрашувлар давомида эришилган натижаларни амалга ошириш бўйича қатор келишув ва меморандумлар имзоланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг