Ливияда муҳожирлар бўлган қайиқ ағдарилиши оқибатида 30 нафарга яқин одам бедарак йўқолди

03:10 13 Март 2023 Дунё
957 0

Фото: AP

Ливия қирғоқларида муҳожирларни олиб кетаётган қайиқ ағдарилиб кетиши оқибатида 30 нафарга яқин одам бедарак йўқолди. Бу ҳақда Италия соҳил хавфсизлик хизмати хабар бермоқда.

Қутқарув операцияси чоғида қайиқ ағдарилиб кетгани, 17 кишининг қутқариб олингани, яна 30 кишининг бедарак йўқолганлиги маълум қилинган. Бедарак йўқолганларни қидириш тадбирлари олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 9 мартидан бошлаб Италияда денгиз орқали ноқонуний мигрант ташувчилар учун жазо 30 йиллик қамоқ жазосини кучайтирди.

Аввалроқ, Италияда муҳожирлар бўлган қайиқ ҳалокатга учрагани хабар қилинган эди. Маълумотларга кўра, ушбу фожиа оқибатида 79 киши қурбон бўлган. Афғонистон ва Эрондан келган муҳожирлар бўлган кема Туркиянинг Измир шаҳридан сузиб кетиб, Калабрия жануби-шарқий соҳилида ағдарилиб кетган.

Статистика маълумотларига кўра, 2023 йил бошидан буён Италияга денгиз орқали 17,5 мингдан ортиқ муҳожир кириб келган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер