Литваликлар Хитой смартфонларидан фойдаланмасликка чақирилди ва уларни ташлаб юбориш тавсия қилинди
Фото: ferra.ru
Xiaomi смартфонларида Тибет, Тайван ва демократик ҳаракатларни қўллаб-қувватловчи фикрлар цензура қилиб борилади.
Манбада айтилишича, шу боис Литва мудофаа вазирлиги фуқароларни Хитой смартфонларини сотиб олмасликка чақириб, аввал сотиб олинганларини ташлаб юбориш тавсия қилган.
Вазирлик маълумотига кўра, Mi 10T 5G смартфонларида ушбу функцияси ўчирилган. Аммо у исталган вақтда масофадан туриб фаоллаштирилиб қўйилиши мумкин.
Литва ҳудудида Тайваннинг ўз вакили пайдо бўлганидан кейин Литва ва Хитой ўртасидаги дипломатик муносабатлар ёмонлашди.
Бунга жавобан Пекин Вилнюсдаги элчисини чақириб олди. Кейин Хитой Литвадан Тайван ваколатхонасини ёпишни талаб қилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг