Литва Элчиси ишонч ёрлиқларини топширди
2023 йил 27 февраль Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов Литва Республикасининг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Остона шаҳрида) Гинтаутас Вациулисдан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Литва муносабатларини фаоллаштиришга икки томон ҳам тайёр экани тасдиқланди, турли соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш бўйича аниқ таклифлар муҳокама қилинди, минтақавий ва халқаро тузилмалар доирасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг