Лионель Месси фаолиятидаги 903-голини урди

12:20 05 Апрель 2026 Спорт
315 0

Бугун, 5 апрель куни футбол бўйича Америка Қўшма Штатлари Major лигасининг плей-офф ўйинлари давом эттирилди. Кун доирасидаги баҳсда “Интер Майами” клуби ўз майдонида “Остин” жамоасини қабул қилди.

Учрашув 2:2 ҳисобидаги дуранг натижаси билан якунланди. Ўйинда ҳисоб 6-дақиқада меҳмонлар футболчиси Гильерме Биро томонидан очилди. Орадан 4 дақиқа ўтиб Лионель Месси ҳисобни тенглаштирди. Бу Леонинг профессионал футболдаги 903-голи бўлди. Биринчи бўлим 1:1 ҳисобида якунланди.

Иккинчи бўлимнинг 53-дақиқасида Жейден Нелсон яна меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 81-дақиқада эса Луис Суарес ҳисобни тенглаштирди. Шу тариқа ўйин 2:2 ҳисобида якунланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер