“Лазги” халқаро кўрик-танлови раиси 2 минг доллар гонорар олса, ғолибларнинг пул мукофотлар қанча?
Ўзбекистонда “Лазги” халқаро рақс фестивали ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарор лойиҳасида айтилган.
Ҳужжатга биноан мукофотлаш тартиби қуйидагича:
Фестиваль доирасида ўтказиладиган кўрик-танлов ғолиблари Ташкилий қўмита томонидан диплом, статуэтка ва қуйидаги миқдорда пул мукофотлари ҳамда қиммат баҳо совғалар билан тақдирланади:
“Гран-При”— 7 000 АҚШ доллари.
1-ўрин– қуйидаги номинация бўйича:
“Энг яхши яккахон рақс ижрочиси” – 5 000 АҚШ доллари;
“Энг яхши рақс жамоаси” – 5 000 АҚШ доллари;
“Энг яхши саҳналаштирилган рақс” – 5 000 АҚШ доллари.
2-ўрин– қуйидаги номинация бўйича:
“Энг яхши яккахон рақс ижрочиси” – 3 000 АҚШ доллари;
“Энг яхши рақс жамоаси”– 3 000 АҚШ доллари;
“Энг яхши саҳналаштирилган рақс” – 3 000 АҚШ доллари.
3- ўрин, қуйидаги номинация бўйича:
“Энг яхши яккахон рақс ижрочиси” – 2 000 АҚШ доллари;
“Энг яхши рақс жамоаси” – 2 000АҚШ доллари;
“Энг яхши саҳналаштирилган рақс” – 2 000 АҚШ доллари.
Фестиваль доирасида фаол ижрочиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида таъсис этилган “Энг яхши рақс”, “Энг яхши хореограф”, “Энг яхши ёш раққоса (раққос)” каби номинациялар бўйича иштирокчилар рағбатлантирувчи совға ва мукофотлар билан тақдирланади.
Шунингдек, ташкилотчилар, ижодий уюшмалар, жамғарма ва ҳомий ташкилотлар ҳайъат аъзолари ва мухлислар эътирофига сазовор бўлган ижрочилар, хореографлар, олимлар ва санъатшуносларни тақдирлаши мумкин.
Ташкилотчилар томонидан ҳар бир номинация учун 500 АҚШ доллари миқдорида пул мукофотлари ажратилади.
Фестивалнинг ҳар бир иштирокчисига “Лазги” халқаро рақс фестивали иштирокчиси сертификати тақдим этилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг