Лавозимларни ўзим бориб талаб қилиб олмаганман – Азиз Абдуҳакимов маоши ҳақида гапирди

15:39 25 Май 2021 Жамият
1798 0

Тошкент беш ташаббус ҳаракати доирасида ёшларнинг ҳукумат вакиллари билан очиқ мулоқотлар давом этмоқда. Тадбирнинг сўнгги, бешинчи кунида Бош вазир ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов Ҳаракат иштирокчилари билан суҳбат ўтказмоқда. Бу ҳақда «Халқ сўзи» мухбири Инобат АҲАТОВА  хабар берди.

Мулоқот давомида туризм ва спорт вазири бир шахснинг бир неча лавозимларда ишлаши қанчалик тўғри экани ҳақидаги саволга жавоб қайтараркан, ўзи эгаллаб турган лавозимларни сўраб олмаганини билдирди.

«Лавозимларни ўзим бориб талаб қилиб олмаганман. Очиғи, менга бир йўналишда иш бўлса, осонроқ бўларди, албатта. Лекин улар мантиқан бир-бирига боғланган. Буларнинг барчаси туризмга оид ва буларни ўзим бажарар эдим. 

Яна бир нарча кўпчиликни жуда қизиқтиради, бу шунча жойда ишлаб, ҳаммасидан ойлик олади, шунча пулни қаерга ишлатади деган савол туғилиши мумкин. Лекин мен фақат Бош вазир ўринбосари сифатида ойлик оламан. Бу лавозимларнинг ҳаммаси мантиқий боғланган ва улар билан боғлиқ масалаларни тезроқ ечишда менга шахсий масъулият юклангани сабабли юзага келган ҳолат. Вақт соати билан ҳар бир лавозим ўз эгасини топади»,  деди Азиз Абдуҳакимов.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер